Ўзбекистонлик меҳнат мигрантларига ёрдам беришга мўлжалланган Telegram-бот ишга туширилди. Унда чет элда ишлаш ва яшаш қоидалари, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек, чет элда ишлаётганларни қўллаб-қувватлаш турлари тўғрисида билиб олиш мумкин. Бундан ташқари, ботга одам савдоси тўғрисида маълумот юборилиши мумкин.
АҚШ Давлат департаменти Одам савдоси тўғрисидаги янги ҳисоботида Ўзбекистонни иккинчи тоифага (Tier 2) киритди. Ушбу тоифага АҚШнинг одам савдоси қурбонларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунининг минимал талабларига тўлиқ риоя этмаётган, бироқ жиддий чораларни кўраётган давлатлар киритилади. Ўтган йили мамлакатда одам савдоси билан боғлиқ 93 та жиноят иши қўзғатилди.
Избоскан туманида Г. ва О. кимдан экани номаълум бўлган 3 ойлик чақалоғини сотишга уринди. Улар Андижон шаҳридаги «Дарётранс» ёнида 700 доллар эвазига «эр-хотин мижоз»га чақалоқни берган. Фуқаро О. 5 йилга озодликдан маҳрум этилди, чақалоқнинг онасига эса шартли жазо тайинланди.
Тошкентлик аёл Навоий вилоятида туғилган 23 ёшли қизни аввалига, пойтахтга ишга олиб келиб, кейинчалик Туркияга олиб кетгани аниқланди. Навоий вилояти ИИБ ходимлари ўтказган суриштирув натижасида аёл ўз қарзини тўлаш учун қизни Туркияда яшовчи шахсга сотиб юборгани маълум бўлди. Унга нисбатан жиноят иши очилди.
Навоий вилоятида ниқоҳсиз дунёга келган 3 ойлик боласини 25 минг АҚШ долларига сотган аёл ушланди. Болани сотиб олмоқчи бўлган фуқаро чақалоқ учун шу нархга баҳоланган икки хонали уй олиб беришни таклиф қилган.
Тошкентда 14 кишини Европага ишга жўнатишга ишонтириб, уларни Россия, Украина ва Белоруссияда қийинчиликларга дучор қилган шахсларга фирибгарлик ва одам савдоси айблови билан жиноят иши қўзғатилди.
Фарғона вилоятида фуқаро таниши билан бирга ўзининг 3 яшар фарзандини 4000 АҚШ долларига сотаётгани аниқланди. Боланинг онаси бундан аввал ҳам шундай ҳолатни содир этгани маълум бўлган. Фуқароларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Қозоғистонда 58 ёшли Ўзбекистон фуқароси бир йил давомида меҳнат қуллигида ўтказди. Ҳужжатлари олиб қўйилган ва унга жисмоний зўравонлик билан таҳдид қилинган.
Қорақалпоғистон Республикаси, Фарғона ва Самарқанд вилоятларида одам савдоси жабрдийдаларини реабилитация қилиш марказининг 30 ўринлик ҳудудий бўлинмалари ташкил этилиши кутилмоқда. Республика реабилитация маркази учун ажратилган ўринлар сони эса 50 тага оширилади.
USAID, ХМТ ва Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ томонидан амалга оширилган «Қадр-қиммат ва ҳуқуқлар» дастури доирасида 1700 дан ортиқ одам савдоси жабрдийдалари Ўзбекистонга қайтиб келиб, реинтеграция ёрдамини олишди. Бундан ташқари, 95 мингдан ортиқ фуқарога одам савдоси хатарлари бўйича маслаҳатлар берилди.
Президент томонидан имзоланган «Одам савдосига қарши курашиш тўғрисидаги» қонуннинг янги таҳририга кўра, одам савдосидан жабрланганлар тўғрисидаги ҳамда уларга нисбатан содир этилган ҳолатлар ҳақидаги ахборот ошкор этилмайди. Шу билан бирга, одам савдосидан жабрланганларни ижтимоий реабилитация қилиш ва мослашувини таъминлаш тартиби ҳам белгиланди.
Сенаторлар янги таҳрирдаги «Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида» ги қонунни маъқуллашди. Унда, жумладан, одам савдосидан жабрланганлар ҳақидаги маълумотлар махфийлиги кафолатланди. Шунингдек, одам савдосига қарши курашда ННТлар ваколат ва вазифалари белгиланди.
Гулистонда 2019 йилда туғилган қизини 17 минг долларга сотаётган она қўлга олинди.
АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео Ўзбекистонда одам савдосига қарши амалга оширилган чораларни ижобий баҳолади. Унинг таъкидлашича, Ўзбекистоннинг бу борадаги сезиларли саъй-ҳаракатлари Марказий Осиё минтақаси учун янги стандартлар яратмоқда.
Чақалоқлар савдосида воситачиларнинг 32 фоизи тиббиёт ходимлари. Шунингдек, чақалоқ сотиш сабаблари ўрганилганда, 9 таси айбини яшириш, 10 таси моддий манфаат учун экани маълум бўлди.
2019 йилда одам савдоси билан боғлиқ жиноятлар 22 фоизга камайган, бироқ чақалоқлар савдоси 2018 йилдаги 38 фоиздан 43 фоизга ошган. Шунингдек, мажбурий меҳнатга йўл қуйган 259 нафар, иш ҳақларини ўз вақтида бермаган ва меҳнат шароитлари яратмаган 56 нафар мансабдор шахс жавобгарликка тортилди — Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси мажлиси бўлиб ўтди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг